Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри

Iskandarov Abdulaziz
10 мар 2026
Суперлиганинг 3-туридан муҳим баҳслар ва дерби ўрин олган.

Ўтган турда мағлубиятга учраган "Навбаҳор" бу сафар энди 2 та ўйинда ғалабани ўзиники қилган "Пахтакор" меҳмони бўлади. Худди шундай "Андижон" "Нефтчи" майдонига сафар қилади. Бу баҳслар олдидан собиқ футболчи Артём Филипосян жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

10 мар 2026, 19:00
Neftchi — Andijan
3 – 0
Тугади

"Нефтчи" – "Андижон"

— Бу ўйин жуда қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Сабаби, майдонга икки водий жамоаси тушади. Бундай баҳсларда муҳит ҳамиша ажойиб бўлади, чунки ҳар икки жамоанинг мухлислари ҳам жуда фаол ва садоқатли.

"Нефтчи" бу йил мавсумни яхши бошлади: икки ўйинда 6 та гол урди ва ҳимояда ҳам ҳали гол ўтказмади. "Андижон" ҳам яхши шаклланган жамоа. Шунинг учун бу баҳс ҳақида аниқ башорат қилиш қийин — имкониятлар 50/50. Кучли жамоа ғалаба қозонсин.

10 мар 2026, 19:45
Mash'al — Qizilqum
0 – 2
Тугади

"Машъал" – "Қизилқум"

— "Машъал" жамоаси бу йил чемпионатни кутилгандек бошлай олмади. "Қизилқум" эса анча яхши шаклланган жамоа. Улар ўтган турда "Андижон"ни мағлуб этишди ва ҳозир жамоада мотивация юқори.

Шу билан бирга, "Машъал" ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир жамоа. Аммо ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, бу ўйинда "Қизилқум"ни фаворит дейиш мумкин.

10 мар 2026, 20:00
Pakhtakor — Navbakhor
0 – 2
Тугади

"Пахтакор" – "Навбаҳор"

— Бу турнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши мумкин. Ҳар икки жамоа ҳам кучли.

"Пахтакор" дастлабки икки турда ғалаба қозонди ва жамоа яхши шаклланган. "Навбаҳор" ҳам яхши таркибга эга. Тимур Кападзе жамоани яхши шакллантирган ва ўйин ҳам мазмунли чиқмоқда.

Умуман олганда, бу баҳсда ҳам имкониятлар деярли тенг — 50/50. Кучли жамоа ғалаба қозонсин деб қоламан.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia