

Машғулотлар ФИФА инструктори раҳбарлигида ўтказилиб, иштирокчиларга VAR тизимининг амалий қўлланилиши, протоколлар, коммуникация жараёнлари ҳамда баҳсли вазиятларни таҳлил қилиш бўйича батафсил тушунчалар берилади.
Ўқув жараёни назарий машғулотлар билан бир қаторда амалий таҳлиллар ва симуляцион вазиятларни ҳам қамраб олади. Бу эса ҳакамларнинг ўйин давомида ВАРдан самарали фойдаланиш, тезкор ва аниқ қарор қабул қилиш имкониятларини янада мустаҳкамлайди.
Мазкур семинар 2026 йилги Суперлига мавсуми старти олдидан ҳакамларимиз учун билим ва кўникмаларни янгилаш, шунингдек, VAR билан ишлашда ягона ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.



