Суперлига. Бугун 22-тур якунланади

Khoja
21 сен 2025
Бугун Суперлиганинг 22-тур баҳсларига якун ясалади.

Турнинг сўнгги кунининг илк баҳси Андижон шаҳрида бўлиб ўтади. Унда "Андижон" ва "Сўғдиёна" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 17:00 да старт олади.

 “Андижон” — “Сўғдиёна”

21.09.2025

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расул Фозилов

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР ҳаками: Дилдора Рустамова

Комиссар: Владимир Назаров

Куннинг иккинчи баҳсига эса Навоий мезбонлик қилади. Унда мезбонлар "Қизилқум" амалдаги чампион ва мусобақа етакчиси "Насаф"ни қабул қилади. Учрашув 19:15 да бошланади.

 “Қизилқум” — “Насаф”

21.09.2025

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сопенко, Санжар Шоюсупов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ВАР ҳаками: Достон Раҳмонов

АВАР ҳаками: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов


KhojaМуаллиф
Манба: Championat.asia