

Олмалиқда турнинг яна бир қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашув бор. Тошкент вилояти дербисида АГМК ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, тенгликни кўришимиз мумкин. Икки клубда ҳам бир ҳил 13тадан ғалаба бор. Суперлига доирасида кечган 29та беллашувда дарвозаларга АГМК 50та, "Металлург" 48та тўп киритган. Олмалиқликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:1, бекободликларники эса 4:2. Миржалол Қосимов шогирдлари уйда фақат бир маротаба "Металлург"га мағлубиятга учраган (2018 йил, 2:3).



