

"Ҳакамнинг якуний ҳуштак чалганидан кейинги хурсандчилигимизнинг чеки йўқ. Ғалабамизни Қашқадарё аҳли ва жамоа мухлисларига бағишлаймиз. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборгач, бор кучимиз билан олдинга бордик. Чунки йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ эди. Таваккалга қўл урдик, бироқ бу самара берди. Бугун фақат ва фақат ғалаба қозониш лозим эди ва буни уддаладик", деди "Насаф" ярим ҳимоячиси.



