Суд Левандовски иши бўйича қарорни ўз кучида қолдирди

Aziz Tukhtamuradov
5 янв 2023
Испания спорт суди "Барселона" футболчиси Роберт Левандовски борасидаги қарорни ўзгартирмайди.

Ташкилот польшалик ҳужумчини учта ўйинга дисквалификация қилганди. 

У "Осасуна"га қарши ЛаЛига ўйинида четлатилган эди, кейинроқ унинг ҳакамга бўлган ҳаракатлари туфайли 3 ўйинлик дисквалификация тайинланганди.

Шу тариқа, Левандовски ЛаЛига доирасида "Атлетико" (8 январь), "Хетафе" (22 январь) ва "Жирона"га (29 январь) қарши баҳсларда иштирок этмайди.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: BBC