Стерлингни терма жамоадан ҳайдашни сўрашмоқда (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
29 май 2018
Англия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг танасидаги татуировка кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди.

Футболчи "Инстаграм"даги саҳифасида оёғидаги ўқотар қурол татуировкасини кўрсатди.

"Оналар қуролга қарши" ташкилотидагилар бундан ғазабланишди.

"Бу аҳмоқона татуировка. Стерлинг уялиши керак. Буни қабул қилиб бўлмайди.

У татуни лазер билан ўчириб ташлашини ёки устига бошқа нарса чиздиришини талаб қиламиз. Агар у рад этса, Стерлингни терма жамоадан ҳайдашлари керак" - дейди ўғли ўқотар қуролдан вафот этган "Оналар қуролга қарши" ташкилоти аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, Рахим 2 ёшлигида отаси отиб кетилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun