

Менга нафақат Балотелли билан, балки бошқа бир ҳужумчи билан ҳам тандемда ўйнаш қулайлик туғдиради. Марио Балотелл билан эса бу янада осон кечади ва ўйинимиздан завқ оламан. Марио жуда зўр йигит. Биз у билан дўстлашиб олганмиз. Иккаламиз яхши бир тандем хосил қиламиз деб ўйлайман. Мени барча жамоадошларим билан алоқам яхши. Менга ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Барча билан бирдек тил топишиб кетаман. Асосийси - бу жамоа ютуғи.



