Хаверцнинг сўнгги дақиқадаги голи "Арсенал"га ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
8 апр 2026
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасидаги "Спортинг" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунланди.

Лиссабондаги "Жозе Алваладе" стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди. Учрашувни германиялик ҳакам Даниэль Зиберт бошқариб борди.

Ўйиннинг 64-дақиқасида "Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ҳисобни очишга муваффақ бўлган эди, бироқ ушбу гол офсайд сабабли бекор қилинди. Учрашув дуранг билан тугаши кутилаётган бир пайтда, ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+1-дақиқада Кай Хаверц рақиб дарвозасини ишғол қилиб, лондонликларга муҳим ғалабани тақдим этди.

“Спортинг” - “Арсенал” 0:1

Гол: Хаверц 90+1.

"Спортинг": Силва, Дьоманде, Араухо, Фреснеда, Инасиу, Симойнш, Морита, Гонсалвеш, Катамо, Тринкан, Суарес.

"Арсенал": Райя, Уайт, Салиба, Магальяйнс, Калафьори, Субименди, Райс, Эдегор, Троссард, Мадуэке, Дьёкереш.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади. Микель Артета шогирдлари ўз уйларидаги баҳс олдидан яхшигина устунликка эга бўлишди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia