

"Уфа" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини "Спартак"да давом эттиради. Трансфер ушбу ҳафта охирида, ўзбекистонлик футболчи коронавирусдан тузалганидан кейин амалга оширилиши керак.
"Спартак" Ўрунов учун 2 млн евро тўлаши кутилмоқда. 19 ёшли ярим ҳимоячига ЦСКА ҳам худди шунча таклиф қилганди.
Остон "Уфа" таркибига жорий йилнинг февралида қўшилган. Бошқирдистон клубида 10 та учрашув ўтказган футболчи самарадорлиги билан жамоадошларидан ажралиб турмади, аммо ўзининг ажойиб дриблинглари билан мухлислар назарига тушди.

Сайтимиз ходимлари ва муштарийлари номидан навоийлик ҳамюртимизга соғлик тилаймиз! Остон, тезроқ оёққа туриб, РПЛни забт эт.



