

Россия чемпионлари футболчининг трансфери юзасидан музокараларни бошлашган. “Спартак” клуби раҳбарияти ҳужумчи учун 10 миллион евро сарфлашга тайёр.
2015 йилда “Лион” Максвеллни “Метц” жамоасидан 200 минг еврога сотиб олган эди. Ўтган мавсумда Корне Франция жамоаси сафида 33та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол киритишга муваффақ бўлди.




