

"17 август куни "Сўғдиёна" "Хўжанд"га қарши учрашувни 15:30 да бошлайди. Боиси Хўжанддаги стадион прожекторлари талабга жавоб бермайди.
Маълум бўлишича, Тожикистон томони 16:00 вариантини ОФК учун таклиф қилган. Бироқ учрашув плей-офф мақомида экани ва пенальтилар сериясига қадар давом этиши эҳтимоли бор эканидан келиб чиқиб, ОФК 15:30 вариантида тўхталган.
Унутмаслик керак, бу вақтда ҳаво ҳарорати юқори бўлади. Шундан келиб чиқиб, Хўжанд учрашувни Душанбеда ҳам ўтказмоқчи бўлган. Аммо ОФК бунда Хўжанднинг яшаш харажатларини қоплаб бермайди, ўз-ўзидан "Хўжанд" ҳам чиқим қилгандан кўра, иссиқда ўйнаб қўя қолганим маъқул дейди", дея изоҳ берди Имомхўжаев.



