"Сўғдиёна" "осмонида қора булут": жамоа сўнгги 8 та ўйинда ғалаба қозона олмади

6 ноя 2026, 23:20
Бугун "Сўғдиёна" Суперлиганинг 27-тури доирасида Зоминда "Динамо"га 1:3 ҳисобида ютқазди.

Шу орқали Улуғбек Бакаев шогирдларининг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди. Жиззахликлар 5 сентябрь кунида ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб қилганидан бери ғалаба таъмини тотиб кўргани йўқ.

"Машъал"дан кейин жамоа "Хоразм" (0:0), ОКМК (1:2), "Локомотив" (2:3), "Бунёдкор" (1:1), кубокда "Андижон" (1:2), "Насаф" (1:2), "Бухоро" (1:1) ва "Динамо" (1:3) каби жамоаларга қарши ўйнади.

"Сўғдиёна" навбатдаги учрашувини турнир жадвалида 15-ўринда бораётган "Қўқон-1912" майдонида ўтказади. Айни дамда жиззахликлар жадвалнинг 11-поғонасини қайд этиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia