

3 апрелдан 5 апрелгача овоз бериш жараёни давом этди. Унга кўра, 54% билан жамоа ҳужумчиси Шохрух Достонов энг кўп овоз тўплади. “Машъал” жамоасидан келиб қўшилган ҳужумчи жамоага керакли бўлган ғалабани “Олмалиқ”қа қарши баҳсда охирги дақиқаларда муҳим голни Акбар Тўраев дарвозасига киритган эди. Ҳужумчига “Обод” га қарши баҳсда омад тилаймиз ва жамоамизга фақат ғалабалар олиб келишига ишонамиз.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати




