Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?

Khoja
22 авг 2025
Кеча Конференциялар лигаси саралашининг сўнгги босқичи доирасида "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсда ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 77-дақиқада ўйинга қўшилди ва дебютини амалга оширди.

Sofascore ушбу баҳсда ҳаракат қилган Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларига 6,3 баҳо қўйди. Файзуллаев дебют баҳси учун 6,7 баҳога лойиқ кўрилган.


KhojaMuallif
Manba: Sofascore