Смолов Россиянинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси

Aslanov Jasurbek
27 дек 2016, 15:18
"Краснодар" ҳужумчиси Фёдор Смолов "Футбол" ҳафталик газетаси томонидан ўтказилган сўровномада 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Овоз бериш жараёнида матбуот-хизмати ва етакчи ОАВнинг 308 нафар журналисти иштирок этди.

Овоз берувчилар йилнинг энг яхши учу футболчисини аниқлашди. Ҳар бир биринчи ўрин учун 3 очко, иккинчи ўринга 2, учинчи ўринга эса 1 очко берилди. Смолов 544 очко ишлади.

1.Фёдор Смолов ("Краснодар") - 544 овоз

2.Квинси Промес ("Спартак") - 419

3.Игорь Акинфеев (ЦСКА) - 168


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com