

"Football Italia" хабарига кўра, 30 ёшли англиялик футболчи "Рома"да қолиш учун маоши камайишига ҳам рози бўлиб турибди. Футболчининг Римдаги ижара вақти ушбу мавсумдан кейин якунига етади.
МЮ эса фулбэкнинг трансферидан 35 млн евро ишлаб олишни истамоқда.
Смоллинг ушбу мавсумда "Рома" таркибида А Сериянинг 21 ўйинида қатнашди ва 2 гол урди.



