

"Sky Italia" хабарига кўра, "Рома" футболчини сотиб олишни истаган, бироқ томонлар келиша олишмаган. Италия клуб манкунианликлар сўраётган трансфер маблағини тўлай олмаслигини билдирган. Шу орқали Смоллинг яқин вақтлар ичида МЮ таркибига қайтади.
Смоллинг ушбу мавсумда "Рома" таркибида барча турнирларда 37 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 2 ассист қайд этди. Унинг трансфер нархи 16 млн еврога баҳоланмоқда.



