

Ўйин нурсиз, 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндан сўнг Тухель "бу икки жуда кучли жамоалар ўртасидаги сифатли ўйин бўлди" деганди.
"Тухель бу юқори даражадаги сифатли ўйин деб айтаётганда, ўзи iPad'да бошқа ўйинни кўрган деб ўйлайман. Мен бир томчи сифатни ҳам кўрмадим.
Майдонда сифатли ўйинчилар бор эди, аммо мени нотўғри тушунманг, улардан ким буни исботлади?", - дейди Скоулз.
Томас Тухель жамоаси АПЛда 5-ўрин, МЮ эса 2-ўринда кетмоқда.




