Симоне Верди: “Наполи” ғалабасига ўз ҳиссамни қўша олганимдан бахтлиман”

1 апр 2019, 08:40
“Наполи” ярим ҳимоячиси Симоне Верди А Сериянинг 29-турида “Рома” устидан қозонилган (4:1) ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Мен бахтлиман. Ўз савиямни намойиш этиш ва жамоа ғалабасига ҳисса қўшишга муваффақ бўлдим. Мен шу руҳда давом этишим лозим. Мени чеклаб келган жароҳат сабаб оғир вақтларни бошдан ўтказдим. Энди эса келажакни кўрмоқдаман. Минг шукрлар бўлсинким, гол ура олдим. Аслида биринчи бўлимда гол уришим лозим эди, аммо хато қилдим. Иккинчи бўлимда эса жамоа ўз максимумини кўрсата олди”,—дейди Верди.


Манба: Sky Sports Italia