

Германиялик футболчи айнан МЮ сафида португалиялик мутахассис қўл остида ҳаракат қилганди.
“Мен Моуриньони Германияда тасаввур қила оламан. Эслайман: у доим мендан “Бавария” ҳақида сўрарди. Биз сафар ўйинларимиз вақтида доим ТВ орқали Бундеслига ўйинларини кўрардик. Жозе ҳақиқатан ҳам Германия клубларида тўп тепаётган кўплаб ўйинчиларни биларди. Шунингдек у немис тилини ҳам ўрганаётганди.
Моуриньо Бундеслигада ҳали ишлаганича йўқ. Мен ушбу мутахассис Германияда ишлашга иштиёқи кучли эканлигини биламан ва кун келиб у Германияда ишлашини тасаввур қила оламан”, дейди Швайнштайгер.



