Шуҳрат Жўраев: "Нима ҳам дердим, "Нурафшон"ни ғалаба билан табриклайман"

Mirjalol Normatov
18 май 2018
Ўзбекистон Про-лигаси 10-тури доирасида "Нурафшон" - "Лабса" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Жўраев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонда ҳаракат қилишди. Турнир жадвалига назар солсак, икки клуб ҳам ёнма-ён кетишаётганди. Бу эса баҳсдан олдин жамоаларнинг кучи тенг эканлигини билдиради.

Футболда ғалаба билан мағлубият бирга юради. Нима ҳам дердим, "Нурафшон"ни ғалаба билан табриклайман. Мағлубият бизга камчиликларимизни кўрсатиб берди. Кейинги ўйинларга тайёргарликни кучайтирамиз ва мақсадимизга етишишга қаттиқ интиламиз", - деди Жўраев.

"Лабса" жамоаси матбуот хизмати


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia