Штёгер: "Болтнинг жисмоний сифатлари футболникидан катта фарқ қилади"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2018
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Петер Штёгер жамоа машғулотларида ямайкалик енгил атлетикачи Усэйн Болт иштирок этаётгани борасида изоҳ берди.

"Усэйн ниҳоятда хушхулқ инсон. У бюук спортчи, аммо доимо ерда юради. У билан танишиш ва ишлаш биз учун шараф. Болт юқори даражадаги жамоа билан шуғулланишни орзу қилади. У майдонда роҳатланади. Ўйлашимча, бу йигит иқтидорли. Бироқ агар Болт юқори даражада ўйнамоқчи бўлса, ҳали кўп ишлашига тўғри келади, чунки унинг жисмоний сифатлари футболникидан катта фарқ қилади" - дейди Штёгер.

Болт футболчи бўлишни истаётгани ҳақида бир неча маротаба таъкидлаган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Championat.com