"Штутгарт" ҳужумчиси Левандовскининг рекордини такрорлади

Mirjalol Normatov
23 сен 2023
Кеча "Штутгарт" Бундеслиганинг 5-турида "Дармштадт"ни 3:1 ҳисобида мағлуб қилди.

Учрашувда "Штутгарт" форварди Серу Гирасси дубль ва ассист қайд этди. Шу орқали 27 ёшли Гирасси Бундеслиганинг 5 турида 10 гол урди ва рекордни такрорлади.

Бунга қадар шундай натижани такрорлаш фақатгина бир футболчига насиб қилганди. Роберт Левандовски 2020/21 йилги мавсумда шундай натижарага эришди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal