Шоҳрух Ишанов: "Ҳакам вазиятни футболчининг фикрига асосланиб баҳолади"

Aslanov Jasurbek
23 сен 2023
Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Андижон SGS" (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шоҳрух Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун ҳаммаси яхши кетаётган эди. Қизил карточка режаларимизни бузиб юборди. Натижада бўш худудлар юзага келди ва "Шўртан" жамоаси бундан унумли фойдаланди.

- "Шўртан"га қарши уйдаги ўйин ва бугунгисининг фарқи қандай сизнингча?

- Уйда деворлар ҳам ёрдам беради дейишади. Уйимизда бизга ёрдам берганди, бугун майдон эгаларига ёрдам берди.

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Ўша вазиятни ҳакам кўрмай қолганди. Футболчининг гапларига асосланиб карточка кўрсатди.

- Иккинчи бўлим давомида негадир майдон четида кўрсатма бермадингиз?

- Чунки ўзим шифокор ёрдамига муҳтож бўлиб қолдим. Қон босим билан боғлиқ ва шифокорлар менга ёрдам кўрсатишди.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia