Ширер: "Дринкуотер Англия терма жамоасида бошқа ўйнамаслиги керак"

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2017
Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер миллий жамоанинг чақирувини қабул қилмаган "Челси" ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотерни танқид қилди.

Футболчи жароҳатдан сўнг керакли формада эмаслигини айтиб, терма жамоа таклифини рад этди.

"Агар гап Жаҳон чемпионатининг финал қисми ҳақида бўлганида жароҳатлар тезроқ тузалиб кетиши мумкиндек туйилади. Футболчи чақирувни рад этяпти, чунки кам ўйнаган? Дэнни Дринкуотер, нима ҳақида ўйладинг? Агар етарли даражада ўйнамаган бўлсанг, мана имконият, майдонга туш!

Мен бундай футболчиларни ўз жамоамда кўришни истамасдим. Бу муносабатдан сўнг, уни терма жамоага чақирмаслик керак. Мен ўйнаганимда, кўплаб футболчилар ҳеч бўлмаса захира ўриндиғида бўлиш учун борини беришга тайёр эдилар. Футболчилар ҳақиқатдан ҳам терма жамоада ўйнашни исташмоқдами? Ёки клублар муҳимроққа айланиб, халқаро футбол - кўнгилхушлик бўлиб қолдими? Миллий терма жамоага чақирувдан фахрланишингиз керак, бундан янги даражага чиқишингиз лозим" - дейди Ширер.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Sun