

“Агар Африка Кубоги старт олса, Салоҳ ва Мане бир қанча ўйинларни ўтказиб юборади. Балки 3 ёки 4 баҳсдир. Бу ҳолат “Ливерпуль”ни титулдан маҳрум қилиши, чемпионлик учун курашдан чиқариб юбориши мумкин. Гап юлдузлар, асосий ишни қиладиган футболчилар ҳақида кетмоқда.
Уларнинг қиймати жуда ҳам баланд. Ўша Салоҳ ҳар дақиқада мўжиза яратишга тайёр. Рақобатчилари эса унинг йўқлигидан хурсанд бўлади, бу улар учун қулай имконият”, дейди Ширер.



