

26 ёшли чех чемпионат доирасида 20-ўйинида 20-голини урди. Тўпурарлар пойгасида у фақат "Бавария" форварди Роберт Левандовскийдан ортда қолмоқда. Польшалик ҳисобида 22 баҳсда 26 та гол мавжуд.
ТОП-5да фақатгина Шик ва Левандовски ушбу мавсум 20+ гол уришга муваффақ бўлиб улгурган.
АПЛда Муҳаммад Салаҳда ("Ливерпуль") 22 ўйинда 16 та гол, Ла Лигада Карим Бензем ("Реал") 21 учрашувда 17, А Серия вакили Чиро Иммобиле 19 та гол (21 ўйин), ҳужумчи Виссам Бен-Йеддер ("Монако") эса Лига 1да 23 баҳсда 14 та гол уришга эришган.



