Шифокорлар Мессини тезроқ сафга қайтаришмоқчи

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2018
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Интер"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида майдонга тушиши мумкин.

Клуб шифокорлари ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлари кўпроқ Месси билан ишлашмоқда. Улар форвардни иложи борича тезроқ сафга қайтариш ҳаракатида. Каталония клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби "Интер"га қарши бўладиган баҳсда аргентиналик иштирок этишини хоҳлашяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" - "Барселона" учрашуви 6 ноябрь куни Италияда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Catalunya Ràdio