"Шериф" бош мураббийи: "Манчестер Юнайтед" — сайёрамизнинг энг машҳур клуби"

Narzulla Saydullayev
13 сен 2022
"Шериф" бош мураббийи Стефан Томас Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

"Манчестер Юнайтед" — дунёдаги энг машҳур клуб. Улар ўтган ҳафта чемпионатда ўйин ўтказишмади. Биз ўйинга астойдил тайёрланиб, имкониятлардан фойдаланишимиз керак. Энг асосийси, ҳимоядаги ўйинимиз. Бизда барибир имкониятлар бўлади. Кам бўлади, аммо ўша кичик имкониятлардан фойдаланиш лозим. Роналду ўйнайдими ёки йўқ, бундай рақибга қарши ўйин биз учун катта мотивация. Ўтган йили "Реал"ни мағлуб этгандик. Ҳозир бизда тажрибали жамоа бор, — деди Томас клуб расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, "Шериф" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 15 сентябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-sheriff.com