

"Майдон майсаси яхши ўсмагани туфайли яхши ўйнай олмадик. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Рақибда ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. "Қўқон-1912" посбони икки уч бор ўзини кўрсатиб голдан қутқариб қолди", - дейди Шавкат Абдухўжаев.
"Ҳар бир жамоа ўз имкониятидан келиб чиқиб ўйинчилар олдик. Биз ўйнашга чанқоқ йигитларни жамоага жалб қилдик. Мавсум давомида ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўриб ҳаракат қиламиз".
"Ҳисоб очилмагунига қадар ҳужумга кам ўтдик. Сабаби жамоамиз олий лигада дебют қилди. Аммо гол ўтказгач ҳужумга ўтдик", - дейди Шавкат Абдухўжаев.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати



