

Немис клуби 20 ёшли франциялик футболчининг ижара муддатини узайтиришни хоҳламоқда, деб хабар берди "Sport.es".
Дастлаб, гельзенкирхенликлар Тодибони ёзда 25 млн евро эвазига харид қилмоқчи эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий муаммолар бунга тўсқинлик қилмоқда.
Ўз навбатида, "Барселона" ижара муддатини узайтиришга рози бўлмасиги мумкин, чунки "кўк-анорранглилар" раҳбарияти Тодибони сотиб юборишни вариантини маъқул кўради.



