"Севилья" янги бош мураббий билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
17 дек 2023
Испаниялик машҳур мутахассис Кике Санчес Флорес ЛаЛига жамоасида иш бошлаши мумкин.

"Todofichajes" хабарига кўра, мураббийнинг хизматларига "Севилья" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Келаси ҳафтада унинг тайинланувчи эълон қилиниши ҳам мумкин. Андалусияликлар мураббий билан мавсум якунигача шартнома имзолаши мумкин.

Бунга қадар жамоани Диего Алонсо бошқариб келаётганди ва у кеча ишдан кетказибю борилди. Айни дамда жамоа 16-турдан кейин 13 очко жамғариб, 16-ўринни эгаллаб турибди. Ундан ташқари, "Севилья" еврокубокларни ҳам тарк этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Todofichajes