

61 ёшли мутахассис футболчиларига бугун дам олишга имконият яратди.
14 январь куни Сетьен "Барселона" бош мураббийи бўлганди. Ўшандан буён у асосан 2 маҳал машғулот олиб бормоқда, шунингдек, барча дам олиш кунлари ҳам бекор қилинаётганди.
Умумий ҳисоблаганди, "Барселона" футболчилари 13 кун ичида 20 машғулот ўтказишди. Энди эса футболчилар бир кун одам олишади.
Пайшанба куни "Барса" Испания Кубоги 1/8 финали доирасида "Леганес"га қарши баҳс олиб боришади.



