

"Қалдирғочлар"нинг ғалабаси билан якунланган беллашувда эътиборга молик бир нечта натижалар янгиланди, кўрсаткичлар ўзгарди. Қуйида шу ҳақида гап боради.
— "Бунёдкор"нинг ОКМК билан ўйинлардаги 4 йиллик ғалабасиз серияси ўз ниҳоясига етди. Жамоа сўнгги бор 2019 йилнинг аперль ойида Суперлига доирасида "кончилар"дан уч очко тортиб олганди (1:0). Ҳисобдан келиб чиқиб айтсак, 2020 йил Миржалол Қосимов шогирдлари "Бунёдкор"ни уйида 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган, голни ҳам сўнгги дақиқаларда урган эди.

— "Бунёдкор" бугун рақиби дарвозасига 3та тўп киритишни уддасидан чиқди. Бундай ҳолат охирги маротаба 2016 йилги мавсумда кузатилган, ўшанда чемпионат биринчи даврасида "қалдирғочлар" олмалиқликлар дарвозасига 4та гол урган, якунда 4:2 ҳисоби қайд этилган.

— Умид Султонов кетма-кет иккинчи учрашувда захирадан майдонга тушиб фойдали ҳаракат амалга оширди. "Сўғдиёна" билан биринчи турда гол урди, бугун эса учинчи голга ассистентлик қилди. У 2003 йилда туғилган. Худди шундай Игорь Иванович ўтган тур ассист, бу турда гол ёздириб қўйди.

— Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Игорь Иванович "Бунёдкор", Иракли Руҳадзе ОКМК либосида дебют голларини уришди.

— "Бунёдкор" "Пахтакор" стадионидаги ўйинларда иккинчи йил 3та гол уриб ғалаба қозонди ("Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3).
— ОКМК 2 йилдан сўнг мезбон мақомида уйда дарвозасидан 3та тўп олиб чиқди (18.03.2021, "Пахтакор" 0:3).

— Шоҳруҳ Гадоев ОКМК либосида урган голлари сони 11тага етди. Бунинг учун унга 65та учрашув зарур бўлди.
— ОКМК қишда таркибга қўшиб олган тунислик легионер Моҳаммад Салемни 2та турда ҳам қайдномага киритмади. Катта эҳтимол билан бу трансфер ўзини оқламаган. Балки олдиндаги учрашувларда вазият ўзгарар.



