

АПЛ 36-турида "Саутгемптон" клуби "Фулхэм"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, турнирнинг охирги ўрнида бораётган "Саутгемптон" 24 очко билан 17-ўриндаги жамоадан 8 очкога ортда қолмоқда. Чемпионат якунланишига икки тур қолгани инобатга олинса, "Саутгемптон"нинг АПЛда қолиш имконияти расман йўққа чиқди.
Шу тариқа, "Саутгемптон" кейинги мавсумни Чемпионшипда ўтказади. Жамоа 2012-2013 йилги мавсумдан бери АПЛда ўйнаб келаётган эди.



