Сарвар Жўраев: “Учинчи голда ўйиндан ташқари ҳолат бўлдими ёки бўлмадими, билмайман”

Aziz Tukhtamuradov
27 май 2017
Кеча олий лига 12-тур учрашувида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз уйида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” футболчиси Сарвар Жўраев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Пахтакор”га қарши учрашув яхши ўтди. Уйимизга ҳеч бўлмаганда 1 очко билан қайтамиз, деб ўйлагандик. Баҳснинг охирида “Пахтакор” футболчилари дарвозамизни ишғол қилишди. Ўша вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бормиди ёки йўқмиди билмайман. Бизга бироз омад етишмади. “Шерлар”га кейинги ўйинда омад тилайман”, дейди “Сўғдиёна” футболчиси Сарвар Жўраев.



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: championat.asia