Сарри: "Манчестер Сити" "Челси" ва АПЛнинг барча жамоасидан кучли"

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2018, 14:33
"Челси" бош мураббийи Маурицио Саррининг фикрича, "Манчестер Сити" Премьер-лиганинг энг кучли клуби.

"Челси" бу мавсум "Манчестер Сити"дан ўзиб кета оладими? Йўқ. "Шаҳарликлар" биздан кучлироқ. Ўртадаги фарқни қисқартириш учун тер тўкиб ишлашимиз керак. Буни амалга оширишимиз керак, аммо биринчи мавсумимдаёқ "Сити"дан ўтиб кетамиз деб ўйламайман.

Премьер-лигада ҳаммадан кучли клуб бор ва у "Манчестер Сити". Яна бир яхши клуб "Ливерпуль", жамоа мавсум охирида кучли тўртликда бўлиши аниқ. "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашади" - дейди Сарри.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports