

Бугун "Нефтчи"да ҳам, бизда ҳам гол киритиш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Ўйин "дерби" мақомига мос тарзда шиддатли кечди деб ўйлайман.
Кичик жароҳатим туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юбордим. Очиғини айтганда, ўйинни ташқаридан туриб кузатиш қийин экан. Айниқса ўз жамоанг майдонда ўйнаб турса, бошқача ҳиссиётларни бошдан ўтказар экансан.
Биласизми, баъзи вазиятларда оёғимдаги оғриқни унутиб, майдонга тушиб кетгим келди.
Бугунги ўйинда жамоадошларим ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам жуда яхши ўйнашди. Шунчаки айрим вазиятларда тўп дарвозага киришни истамади, бир оз омад етишмади - дейди Сардор Тельяков
Бекзод Толибов ёзиб олди




