"Зенит" ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун Эроннинг Гулистон шаҳрида рўй берган сув тошқинида жабрланганларга ёрдам берди.
Ушбу сув тошқини оқибатида 10дан ортиқ маҳаллий фуқаро қурбон бўлди. Мазандеранда 6 минг, Гулистонда 10 мингдан ортиқ бинолар зарар кўрди. Энг катта талофат Оққала шаҳрига тўғри келади. Ушбу шаҳарнинг 65% сув остида қолган.