Санжар Турсунов Жанубий Корея клубига ўтди

Narzulla Saydullayev
31 июл 2018, 16:26
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради.

Қатарнинг "Ал Харайтият" клубидан кетган Турсунов "Тэджон Ситизен" клуби билан келишувга эришди.

Кореянинг K2-лигасида (бизнинг ПРО-лига билан тенг мақом) ўйнайдиган мазкур клубда ўзбекистонлик Шоҳруҳ Гадоев ҳам фаолият олиб бормоқда.

Айни пайтда "Тэджон" 20та турдан сўнг 22 очко билан 10та жамоа орасида 9-ўринда бормоқда.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia