Санчес фақат бир шарт билан "Интер"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
25 апр 2019
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес "Интер"га ўтиши мумкин.

Алексис ўз маошинининг камайишига рози бўлсагина Милан клуби унга расмий таклиф билан чиқади. Айни дамда чилилик футболчи Манчестерда ҳафтасига 450 минг (бонуслар билан 500 минг) фунт маош топмоқда.

Олдинроқ 30 ёшли футболчига "Ювентус" ва "Реал" томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: The Sun