

"Ўйлайманки, стадионга келган мухлислар натижадан қониқишди. Футболчилар ўйиннинг масъулиятини ҳис қилиб туришганди. Йигитлар кетма-кет ўйинлардаги чарчоқ аломатларига қарамасдан яхши ўйин ўтказишди. Рақибдан барча жабҳада устун келдик. Бизда бошқа йўл йўқ эди. Чемпионат, кубок ва ОЧЛда мақсадимиз йўлида олға қадам ташлашда давом этамиз", деди наманганликлар устози.



