Сампаоли: "Севилья" тўп билан ҳимояланди ва муҳим очкони қўлга киритди"

Aslanov Jasurbek
15 сен 2016
"Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаоли "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур ўйини ҳақида фикр билдирди.

Ўйин голсиз дуранг билан якунланди.

"Рақиб даражасини ҳисобга олсак, яхши ўйнадик. Жамоа жуда муҳим очкони қўлга киритди. Рақиб ҳужумчиларидан қўрқмай, "Ювентус"га уларнинг майдондида прессинг қўлладик. "Севилья" шу йўлда давом этиши керак. Биз ўйинни бошқардик, аммо рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳаракат қила олмадик. Ҳимоявий ҳаракатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Севилья" тўп билан ҳимояланди" - дейди Сампаоли.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca