

Африка Миллатлари Кубогидан кейин жамоага қайтган Муҳаммад Салоҳ ўйинга тушди ва "Ливерпуль" сафида еврокубоклардаги 88-ўйинини ўтказди. У бу кўрсаткич бўйича афсонавий Иан Каллаган билан тенглашиб олди.
Еврокубокларда "қизиллар" сафида ундан кўпроқ ўйин ўтказганлар фақатгина Жейми Каррагер (130) ва Стивен Жеррард (111) ҳисобланади.



