Руни: "Яна "Эвертон" сафида ўйнаш жуда ёқимли бўлди"

Aslanov Jasurbek
3 авг 2015, 10:39
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни "Эвертон" собиқ футболчиси Данкан Фергюсон шарафига уюштирилган учрашувда иштирок этганидан мамнунлигини айтди.
"Эвертон" ва "Вильярреал" ўртасидаги учрашув испан клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Руни "Эвертон" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

"Яна "Эвертон" сафида ўйнаш ёқимли бўлди. Мухлислар мени илиқ кутиб олишди. Асосийси, бу кун Данкан учун жуда муҳим бўлди. У ўйиндан роҳатланди, Данканни яна майдонда кўришдан хурсанд бўлдим" - дейди Руни.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com