Руди Гарсия: "Бавария"нинг бўш нуқталари йўқ, аммо идеал жамоа бўлмайди. Иштаҳа овқат вақтида келади"

Alisher
19 авг 2020, 11:53
"Лион" бош мураббийи Руди Гарсия Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги "Бавария"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Иштаҳа овқат вақтида келади. Ҳозир бизнинг иштаҳа пайти - финалга чиқиш. Агар ажойиб ўйин намойиш этсак, биз буни қила оламиз.

Албатта, бу "Бавария"га ҳам боғлиқ, аммо биз ўз даражамизни ва сифатимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Уларнинг бўш нуқталари йўқ, аммо идеал жамоа бўлмайди.

Агар биз ўз ўйинимизни ўтказа олсак, тўпга эгалик қилиш ва комбинациялар орқали нимагадир эришишимиз мумкин. Ўзингизга ишонишингиз керак," - дейди Гарсия.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com