"Рубин" футболчиси билан шартномани бекор қилди

Omonjon To`xtamirzayev
3 июл 2024
Ҳужумчи Михаил Костюков "Рубин"ни тарк этди.

Клуб ва футболчи ҳар икки томоннинг розилиги асосида шартномани бекор қилишга қарор қилишди.

Хавбек 2021 йилдан буён Қозон клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Умумий ҳисобда футболчи 38 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Рубин клуби матбуот хизмати