Рожерио Сени фаолиятини якунламоқда

Дарвозабонлар орасида энг кўп гол урган посбон бу Рожерио Сени саналади. Бразилиянинг "Сан-Пауло" жамоаси дарвозабони ушбу мавсум якунига еткандан сўнг қўлқопини ечишга қарор қилди.

Бу менинг сўнгги мавсумим - деб айтиб ўтди 41 ёшли посбон.

Рожерио Сени 1990 йилдан буён "Сан Пауло" жамоаси дарвозасинини ҳимоя этиб келади. У шу кунгача 1119 бор расмий ўйинда майдонга тушган ва рақиблар посбонини 113 марта гол уриб ранжитишга ҳам улгурган.
Бу посбон Гиннес рекордлари китобига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, у 2002 йилдаги мундиалда Бразилия таркибида Жаҳон чемпиони бўлган.


Manba: sports.ru