

Британия матбуотига маълум бўлишича, 33 ёшли вингер тўпиғидан олган жароҳати туфайли "бундестим" қайдномасига киритилмайди.
Марко Германия чемпионати жорий мавсумида 7 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Ройс 2 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ҳамда 2 марта ассистентлик қилди.
Германия Жаҳон чемпионати "E" гуруҳида Испания, Япония ва Коста-Рикага рақиблик қилади.



